Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Халқаро самбо федерацияси делегацияси Ўзбекистонда

Шу кунларда Халқаро самбо федерацияси (FIAS) ишчи гуруҳ аъзолари юртимизда меҳмон бўлиб турибди.

Халқаро самбо федерацияси ишчи гуруҳ вакиллари дастлаб Осиё-Океания самбо уюшмаси раҳбари А.Муллаев, Ўзбекистон самбо ассоциацияси раиси А.Алимов билан самбо спорт турининг халқаро ривожи масаласида суҳбатлашди. Истиқболли режаларни муҳокама қилди.

FIAS делегацияси вакиллари дастурга биноан куни кеча қадимий ва ҳамиша навқирон Самарқанд шаҳрида ўтказиладиган 50-жаҳон чемпионатига тайёргарлик жараёнлари билан танишди.

FIAS мутасаддилари мусобақа ўтказиладиган арена, меҳмонхоналар, хорижий давлат терма жамоаларининг  машғулот олиб бориши учун мўлжалланган мажмуалар ва бошқа бир қатор манзилларда бўлиб,  Ўзбекистон самбо ассоциацияси томонидан жаҳон чемпионатига кўрилаётган ҳозирлик ишларига юқори баҳо берди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 6-8 ноябрь кунлари ташкил этиладиган жаҳон чемпионати доирасида Халқаро самбо федерацияси (FIAS)нинг ижроия қўмитасининг навбатдаги кенгайтирилган йиғилиши Ўзбекистонда ташкил этилиши режалаштирилмоқда.

Т.Рўзиев, ЎзА