Рақамли технологиялар ҳаётимизга шунчалик сингиб кетдики, бугунги кунда нафақат кундалик фаолиятимиз, балки ҳеч бир соҳа ривожини уларсиз тасаввур қилиб бўлмайди.

Рақамли технологияларнинг афзаллиги шундаки, у энг аввало, фуқароларга қулайликлар яратади. Унинг ривожланиши натижасида мамлакатда янги хизмат турлари пайдо бўлади.   

Айниқса, сунъий интеллект технологияларининг кенг тарқалиши зарур ўзгаришларни амалга оширишга ёрдам беради. Шу боис Рақамли технологиялар вазирлиги томонидан соҳани ривожлантириш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.  

Вазир Шерзод Шерматов "NTT Communications" компаниясининг бизнесни ривожлантириш бўлими ижрочи директори билан учрашувида ҳам соҳа ривожи хусусан, Ўзбекистонда халқаро IT компаниялар учун яратилаётган имкониятлар муҳокама қилинди. Жумладан, IT Park резидентлари учун солиқ имтиёзлари, ривожланган инфратузилма ва инвесторларни қўллаб-қувватлаш бўйича давлат томонидан кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақида батафсил маълумот берилди.   

Шунингдек, НТТ томонидан ишлаб чиқилаётган инновацион IOWN лойиҳаси тақдим этилди. Бу лойиҳа фотон тармоқлари, сунъий интеллект ва рақамли эгизаклар асосида янги авлод алоқа инфратузилмасини яратишга қаратилган. Мазкур технология реал вақт режимида маълумотларни таҳлил қилиш ва турли соҳаларда самарадорликни ошириш имконини беради.   

Учрашув якунида "NTT Communications" вакиллари ва “O‘zbektelekom” АЖ билан ҳамкорлик қилиш масалалари тавсия этилди.   

Шунингдек, компанияга 2025 йил 23-26сентябрь кунлари бўлиб ўтадиган ICT WEEK тадбирида иштирок этиш ва ўз лойиҳасини халқаро аудиторияга тақдим этиш таклифи билдирилди. 

Нигора Раҳмонова, ЎзА

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Халқаро лойиҳалар бўйича ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди