Халқаро эътибор марказида - Амир Темур ҳамда Шарқ Ренессанси цивилизацияси (+видео)
Хабарингиз бор, Ислом цивилизацияси марказида Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан ўтказилаётган “Амир Темур ва Темурийлар тамаддунининг жаҳон тарихи ва маданиятидаги ўрни ва аҳамияти” мавзусидаги халқаро илмий анжуман давом этмоқда.
Уч кунлик анжуман жаҳоннинг 20 дан ортиқ мамлакатидан келган 300 нафардан зиёд олимлар, экспертлар, дипломатлар ва жамоатчилик вакилларини бирлаштириб, Темурийлар даври меросини чуқур ўрганиш ва унинг жаҳон цивилизацияси тараққиётидаги ўрнини муҳокама қилиш учун муҳим майдонга айланди.
Халқаро анжуман давомида Темурийлар даврининг давлат бошқаруви, илм-фан, маданият, меъморчилик ва дипломатия соҳаларидаги ютуқлари юзасидан илмий муҳокамалар давом этмоқда. Мазкур анжуман Ўзбекистоннинг бой тарихий-маданий меросини жаҳон ҳамжамиятига кенг тарғиб этиш, халқаро илмий мулоқотни ривожлантириш ва цивилизациялар ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Батафсил:
<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/wMEhxNerPyQ" title="Xalqaro e’tibor markazida - Amir Temur hamda Sharq Renessansi sivilizasiyasi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Муҳайё Турдалиева, Анвархўжа Аҳмедов, ЎзА