ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган шаҳридаги “Шодиёна” тантаналар мажмуасида мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан ташриф буюрган олимлар, фаол нуронийлар ва ёшлар вакиллари иштирокида “Уч авлод учрашуви” ташкил этилди.
Вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов, вилоят “Нуронийлар” жамоатчилик кенгаши раиси Икромхон Нажмиддинов мазкур тадбирнинг мақсади ва моҳияти ҳақида тўхталиб, “Инсон қадри учун” шиори остида амалга оширилаётган ишларнинг узвий давоми эканлигини қайд этди.
[gallery-23817]
Тадбирда вилоятнинг фаол олим ва олималари, кекса авлод ва ёшлар вакиллари “Ташаккурнома” ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Бир пиёла чой баҳона дилдан суҳбат уюштирилиб, бой ҳаётий тажрибалар, илмий изланишлар, келгуси режалар ҳақида фикр-мулоҳазалар алмашилди.
Санъат усталарининг бадиий чиқишлари даврага янада файз бағишлади.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА