ФОТОРЕПОРТАЖ
Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт марказида 12 май – Халқаро ҳамширалар куни муносабати билан “Ҳамшира – 2025” танлови ўтказилди.
Тизимда фаолият кўрсатаётган ўрта тиббиёт ходимларини қўллаб-қувватлаш, касбий билим ва малакасини ошириб бориш, улар ўртасида соғлом рақобатни шакллантириш мақсадида ташкил этилган танловда марказ бўлимларида фаолият юритаётган ҳамширалар иштирок этди. Улар “Таништирув”, “Савол-жавоб”, “Амалий машғулот” ва “Эркин мавзу” шартлари бўйича ўз билим ва маҳоратини синовдан ўтказди.
[gallery-23286]
Якуний натижаларга кўра, энг юқори натижа кўрсатган Гулчеҳра Ёқубова “Йилнинг энг иқтидорли ҳамшираси”, деб топилди.
– Танлов ҳаяжонли лаҳзаларга бой тарзда ўтди, - дейди ҳамшира Гулчеҳра Ёқубова. – Ўз касбининг садоқатли вакиллари сафида омадимни синаб кўрдим. Барча иштирокчилар билим ва юксак маҳоратга эга бўлгани боис, беллашув қизғин тус олди. Биринчи ўринга лойиқ кўрилганимдан жуда хурсандман. Бу рағбат келгуси фаолиятимда зиммамга янада катта масъулият юклайди.
Шунингдек, “Йилнинг энг хушчақчақ ҳамшираси”, “Йилнинг энг зукко ҳамшираси”, “Йилнинг энг чаққон ҳамшираси” номинациялари бўйича ғолиблар аниқланди.
Ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан муносиб тақдирланди.
Камола Юсупова, Ойбек Пардаев (сурат), ЎзА