Грециянинг йиллик даромади юқорилади
Кеча Греция бош вазири Кириакос Мицотакис мамлакатда кам таъминланган уй хўжаликлари ва давлат инвестиция дастури учун 1 миллиард евро миқдорида молиявий имтиёзлар берилишини эълон қилди.
– Рақамлар миллий иқтисодиётнинг сезиларли даражада ошиб кетганини ва давлат ғазнасидаги кўрсатгич юқорилигини қайд этмоқда, -деди у ўз баёнотида. – Биз кутганимиздан ҳам яхшироқ иш қилдик. Шу билан бирга, динамик ўсиш, солиқ тўлашдан бўйин товлашга қарши кураш ва бир қатор бошқа ислоҳот чоралари билан қўшимча даромадга эришдик.
Унинг сўзларига кўра, уй-жой муаммоларини ҳал қилиш учун ижарачиларга ҳар йили ноябрда бир ойлик ижара ҳақи қайтарилади, кекса, ногирон ва суғурталанмаган фуқароларга йилига 250 евро берилади.
Мусулмон Зиё, ЎзА