Ғолиб ва совриндорлар тақдирланди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Наманган вилояти кенгаши томонидан Ёшлар ойлиги доирасида Учқўрғон туман ўқув-спорт техника маркази картадромида картинг бўйича “Вилоят ҳокими кубоги” мусобақасининг 2-босқичи ўтказилди.
[gallery-29949]
Мусобақада вилоятнинг шаҳар ва туманларидан, шунингдек, Тошкент шаҳридан жами 75 нафардан ортиқ спортчи иштирок этди. Спортчилар “Микро”, “Мини”, “Супермини”, “ОК-Жуниор”, “Патриот”, “КФ”, “КЗ” ҳамда “Т-4 Патриот ўсмирлар” синфлари бўйича ўзаро беллашди.
Умумжамоа ҳисобида Наманган туман ўқув-спорт техника маркази жамоаси биринчи, Наманган вилояти техник ва амалий спорт турлари маркази жамоаси иккинчи, Тўрақўрғон туман ўқув-спорт техника маркази жамоаси учинчи ўринни эгаллади.
Ғолиб ва совриндорлар “Ватанпарвар” ташкилотининг диплом, медаль ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ(сурат),ЎзА