Гимнастикачиларимизнинг Омскдаги муваффақиятлари
Россия Федерациясининг Омск шаҳрида бадиий гимнастика бўйича халқаро турнир якунланди.
Мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари муносиб иштирок этиб, турли дастурларда совриндорлар қаторидан жой олди.

Мусобақада Ляйсан Кузьменко яккалик машқлар бўйича финал дастурларида муваффақиятли иштирок этиб, ҳалқа, тўп ва тасма билан чиқишларда учта бронза медални қўлга киритди.
Шунингдек, Севинч Мўминова тўп билан бажарилган яккалик машқлар финалида учинчи ўринни эгаллаб, терма жамоа ҳисобига яна бир бронза медалини тақдим этди.
Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоаси мазкур халқаро мусобақани 4 та бронза медали билан якунлади.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА