Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Гао Сян: «Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги нуфузи мустаҳкамланаётгани давлат раҳбарининг қатъий сиёсий иродасидан далолат»

Сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари ривожланиб бормоқда. Барча йўналишлардаги муносабатлар кенгайиб бораётгани ҳар икки давлатнинг ўзаро ишончли ҳамкорлигидан далолат берди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари Раҳимжон Ҳакимов, шунингдек, сиёсий партиялар фракциялари раҳбарларининг Хитой Коммунистик партияси Марказий Қўмитаси аъзоси, Хитой Халқ Республикаси Ижтимоий фанлар академияси Президенти Гао Сян бошчилигидаги делегация аъзолари билан учрашуви бўлиб ўтди.

Мулоқотда меҳмонларга мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳамда парламент фаолияти, қонун ижодкорлиги соҳасида жорий этилаётган янгича ёндашувлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

Меҳмон икки мамлакат етакчилари ўртасидаги ўзаро ишонч ва дўстликка асосланган муносабатлар Ўзбекистон — Хитой алоқаларининг барча даражада изчил ривожланишида ҳал қилувчи аҳамият касб этаётганини таъкидлади. Унинг қайд этишича, Президент Шавкат Мирзиёев ва Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин ўртасидаги мунтазам мулоқотлар бунга ёрқин мисол бўла олади.

Гао Сяннинг қайд этишича, сўнгги йилларда Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида Ўзбекистон мутлақо янги қиёфа касб этди. Иқтисодиётнинг жадал ривожланиши, аҳоли фаровонлигининг изчил ошиб бориши, шунингдек, Ўзбекистоннинг нафақат минтақада, балки халқаро майдондаги нуфузи мустаҳкамланиб бораётгани давлат раҳбарининг қатъий сиёсий иродасидан далолат беради. Таъкидланганидек, мазкур ислоҳотлар давлат сиёсатида инсон манфаатлари устувор эканини яққол намоён этмоқда.

Шу билан бирга, делегация раҳбари Янги Ўзбекистон тараққиёти даврида икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар ҳар томонлама стратегик шериклик даражасига кўтарилганини алоҳида таъкидлади.

Музокаралар давомида Хитой Коммунистик партияси XX съезди IV Пленумининг якунлари ҳамда Хитойнинг 15 йиллик режаси доирасида ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича қатор таклифлар илгари сурилди. Жумладан, парламентлараро ва партиялараро мулоқотни чуқурлаштириш, камбағалликка қарши кураш, коррупцияга қарши чора-тадбирлар, рақамли ва “яшил” иқтисодиёт соҳаларида тажриба алмашиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Шу билан бирга, халқаро ташкилотлар ва кўп томонлама форматлар, жумладан БМТ, ШҲТ ҳамда “Хитой — Марказий Осиё” доирасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш муҳимлиги таъкидланди.

М.Комилова, ЎзА