Гандбол мусобақасининг Республика босқичига старт берилди
Мамлакатимизда "Беш ташаббус олимпиадаси", Ўзбекистон кубоги ва талабалар ўртасида ҳудудий ҳамда республика босқичи мусобақалари мунтазам ўтказиб келинмоқда.

Республика Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида ҳам “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида “Ўзбекистон Маҳаллалари уюшмаси кубоги” учун ўғил болалар ўртасида гандбол спорт мусобақасининг Республика босқичи бўлиб ўтди.
Хусусан, мусобақада республикамизнинг турли ҳудудларидан ташриф буюрган, ҳудудий босқичларда ғолибликни қўлга киритган жамоалар ўртасида қизғин баҳслар ўтказилди. Мусобақа иштирокчилари ғолиблик учун ўзаро куч синашиб, юқори натижаларни қайд этиш йўлида бор маҳоратларини намоён этди.

Қайд этилганидек, мазкур мусобақа ёшлар ўртасида гандбол спорт турини оммалаштириш, уларнинг спортга бўлган қизиқишини ошириш ҳамда соғлом турмуш тарзини тарғиб этишда муҳим аҳамият касб этади.
Гулноза Бобоева, ЎзА