Пойтахтимиздаги “Юнусобод” спорт мажмуасида Ўзбекистон ва Қозоғистон футзал терма жамоалари ўртасидаги учрашув ўртоқлик ўйини мақомида ўтказилган бўлса-да, муросасизлиги билан ажралиб турди. Бу ўйин натижасида ҳам ўз аксини топди.
Европанинг топ жамоаларидан бири саналган, ҳозирда жаҳон рейтинг жадвалида 7-ўриндан жой олган Қозоғистон миллий терма жамоаси Тошкентга фақат ғалаба умидида келганини илк бўлимдаёқ намоён этишга ҳаракат қилди. Бироқ, уларнинг комбинацион ҳаракатларини футзалчиларимиз бартараф этишга муваффақ бўлди.

Қўшни давлат футзалчиларининг ҳужумкор ўйинларини бартараф этган ҳамюртларимиз 13-дақиқада ҳисобни очган бўлса, иккинчи бўлим 21-дақиқасида қозоғистонликлар Ўзбекистон терма жамоаси дарвозасига жавоб тўпини киритиб, ҳисобни тенглаштирди.


Учрашувнинг 29-дақиқасида терма жамоамиз аъзоси Элбек Тўлқинов томонидан киритилган гол ҳамюртларимизга ғалаба тақдим этди.
Т.Рўзиев,
ЎзА