Футболчиларимиз Осиё кубоги чорак финалида ўйнайди
Cаудия Арабистонида 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё кубогининг дастлабки чорак финал учрашувлари бўлиб ўтди.
Аниқроқ айтадиган бўлсак, мусобақанинг ушбу босқичида Япония йирик - 5:0 ҳисобида Тожикистонни таслим этган бўлса, мусобақа мезбони Саудия Арабистони 1:3 ҳисобида Хитойга имкониятни бой бериб қўйди. Шу тариқа, Япония ва Хитой ярим финалга йўл олди.

Бугун кубок баҳсларининг чорак финал босқичи доирасида Ўзбекистон — Жанубий Корея ҳамда Вьетнам — Австралия жамоалари ўзаро тўқнаш келади.
Мазкур баҳсда футболчиларимиз ғалаба қозона олса, финал йўлланмаси учун Япония терма жамоасига қарши майдонга тушади.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА