ФОТОРЕПОРТАЖ: Самарқанд саммитга тайёр
2021 йил ноябрь ойида Туркий кенгаш ўрнига қайта ташкил этилган Туркий давлатлар ташкилотининг биринчи саммитига Самарқанд мезбонлик қилади.
Таъкидлаш жоизки, Ташкилотга Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркия ва Ўзбекистон аъзо ҳисобланади. Венгрия ва Туркманистон кузатувчи мақомида. ТДТ олдига қўйилган вазифаларни самарали амалга ошириш мақсадида ташкилот қошида 6 та тузилма – Халқаро туркий маданият ташкилоти, Туркий давлатлар парламент ассамблеяси, Халқаро туркий академия, Туркий маданият ва мерос фонди, Туркий савдо-саноат палатаси, ТДТнинг Венгриядаги ваколатхонаси фаолият кўрсатмоқда.
[gallery-9474]
Айни пайтда Самарқандда саммитни ўтказиш бўйича сўнгги тайёргарлик ишлари давом этмоқда. Кўҳна кентга ташриф буюрганлар Туркий давлатлар ташкилоти саммити руҳини ҳис этади. Кўчалар саммит руҳига мос безатилган.
<iframe width="1280" height="720" src="https://www.youtube.com/embed/ZiuLjNM_hog" title="Самарқанд саммитга тайёр" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture" allowfullscreen></iframe>
Алишер ИСРОИЛОВ(сурат),ЎзА