Фидойилик муносиб эътироф ва қадр топмоқда (+видео)
Президентимиз фармонига кўра, Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотланди.
Самарқанддаги “Буюк ипак йўли” халқаро туристик мажмуаси Конгресс марказида эса санага бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди. Унда мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан келган фидойи ўқитувчи ва мураббийлар иштирок этди.
Навоий вилояти Учқудуқ туманидаги 20-мактаб директори, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси — Насиба Рўзиева бугунги кунда ўқитувчиларга берилаётган эътибор, соҳага оид ўзгаришлар ва янгиликлар, яратилаётган ҳар томонлама имкониятлар ҳақида тўлқинланиб сўзлади.
<iframe width="1280" height="720" src="https://www.youtube.com/embed/GbdBBn_CGL8" title="Фидойилик муносиб эътироф ва қадр топмоқда" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture" allowfullscreen></iframe>