Наманган вилоятининг Янгиқўрғон туманида жойлашган “Элматов Аъзам Воҳидович” фермер хўжалиги ер майдонларини суғориш учун 64 кВт қувватга эга қуёш фотоэлектр станциясидан фойдаланиб келмоқда.
Мазкур фермер хўжалигининг ер майдонлари баландлик ва адирликларда бўлгани учун суғориш ишларини қайта тикланувчи энергия манбалари ёрдамида амалга ошириб келмоқда.
Хусусан, станция 182 гектар ер майдонини суғориш ёки фермер хўжалигининг электр энергиясига бўлган талабини тўлиқ таъминлашга хизмат қилади.
Энергетика вазирлигига кўра, станция йилига 106 минг кВт⋅соат электр энергия ишлаб чиқаради ва бунинг натижасида 26 минг метр куб табиий газ тежалади.
Ушбу қуёш фотоэлектр станцияси ўрнатилиши ҳисобига фермер хўжалигида йилига 40 миллион сўмдан зиёд маблағ иқтисод қилинишига эришилади.
ЎзА