Фазлиддин Эркинбоев - Осиё ўйинлари совриндори
Япония мезбонлик қилаётган ХХ Осиё ўйинларининг бокс бўйича ярим финал жанглари ўтказилмоқда.
Унда Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Фазлиддин Эркинбоев -80 килограмм вазн тоифасида иштирок этди. Ярим финал баҳсида ҳамюртимиз ҳиндистонлик Анкушга кутилмаганда имкониятни бой бериб қўйди ва мусобақани бронза медали билан якунлади.
Дарвоқе, -60 кг. вазндаги вакилимиз Абдумалик Халаков ярим финал баҳсида мезбонлар вакили Шунсуке Китамотога қарши рингга кўтарилди ва 4:1 ҳисобида ғалаба қозониб, финал босқичига йўл олди.
Айни дамда Ўзбекистон делегацияси ҳисобида ҳозирча 13 та олтин, 17 та кумуш ва 14 та бронза, жами 44 та медаль бор.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА