Фарғонада йилнинг энг яхши ҳамширалари аниқланди
Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиалида «Ҳамшира–2023» кўрик-танловининг вилоят босқичи ғолиблари аниқланди.
Анъанавий тарзда ўтказилиб келинаётган мазкур танловда ҳудудлар миқёсида ўтказилган беллашувларда сараланган 22 нафар ҳамшира соҳага оид амалий ва назарий билими ҳамда ижтимоий-сиёсий саводхонлигини синовдан ўтказди. Танлов якунига кўра, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиали педиатрия бўлими ҳамшираси Гуландон Набижонова биринчи ўринни қўлга киритди. Бешариқ тумани тиббиёт бирлашмаси шошилинч тез тиббий ёрдам бўлим ҳамшираси Чарос Саъдуллаева иккинчи, Ўзбекистон тумани тиббиёт бирлашмаси болалар бўлими ҳамшираси Мукаммалхон Акрамова учинчи ўринга сазовор бўлди.
[gallery-11641]
Ғолибларга танлов ташкилотчилари томонидан диплом ва қимматбаҳо совғалар тақдим этилди.
Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА