Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Феруза Эшматова Фарғона вилоятининг Қува туманида аҳоли вакиллари билан учрашиб “Ўзбекистоннинг кучли ижтимоий сиёсатида аҳолини қўллаб-қувватлаш” мавзуида “Омбудсман мактаби”нинг навбатдаги машғулотини ўтказди.

Унда сўзга чиққан Феруза Эшматова Янги Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига эътибор мутлақо янги босқичга кўтарилгани, янгиланган Конституцияда ҳар бир инсоннинг ҳуқуқлари устувор эканлиги белгилангани, давлат фуқароларга нисбатан адолатли ва тенг муносабатда бўлишни кафолатлагани ҳақида гапирди.

– Инсон қадрини юксалтириш давлат ҳокимияти органларининг Конституциявий бурчи ва устувор вазифасига айланди, – деди омбудсман.

Омбудсманнинг таъкидлашича, 2024 йилда унга 24 минг мурожаат бўлган. Аммо Фарғона вилоятидан мурожаатчилар жуда кам – 1140 та бўлган, холос.

Агар Ўзбекистонда Омбудсман институти 1995 йилда ташкил топган бўлса, унинг минтақавий вакиллиги 2022 йилдан буён фаолият юритяпти. 2024 йилда унинг Фарғона минтақавий вакилига 266 та мурожаат келиб тушди. Мурожаатларни кўриб чиқиш натижасида ташкилотларга 4 та хулоса ва 4 та даъво аризаси киритилиб, уларнинг барчаси қаноатлантирилди.

Шундан сўнг аҳолининг муҳтож қатламларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш учун уларга уй-жой сотиб олишда субсидия тўлаш тартиби тўғрисида, аҳолига сифатли ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш ҳамда уларнинг самарасини оширишда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг асосий вазифалари ҳақида маърузалар қилинди. Савол-жавоблардан сўнг “Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисида”ги қонуннинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида ҳамда, фуқароларга пенсиялар, ижтимоий нафақалар, компенсация тўловлари ва бошқа тўловларни тайинлаш тартиби юзасидан мутахассислар тушунтириш ишларини олиб бордилар.

“Омбудсман мактаби” лойиҳасининг учрашуви ниҳоясида Феруза Эшматова фуқароларни якка тартибда қабул қилди.

<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/-Nxg7uCpp7I" title="Farg‘onada Ombudsman qabuli o‘tkazildi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Муҳаммаджон Обидов,

Элёр Олимов (сурат, видео), ЎзА

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фарғонада Омбудсман қабули ўтказилди (+видео)