Эронда парламент сайловлари бошланди
Сайловда кураш Эрон Президенти Ҳасан Руҳоний тарафдорлари билан консерваторлар ўртасида кечади.
Сайловда кураш Эрон Президенти Ҳасан Руҳоний тарафдорлари билан консерваторлар ўртасида кечади.
Парламентда 290 та депутатлик ўрнига 7 мингта номзод кураш олиб бормоқда.
Аввал бошида депутатликка 15 минг киши ўз номзодини кўрсатган эди. Уларнинг бир қисми номзодлигини қайтариб олган, бошқа бир қисмининг номзодлигини Конституцияни муҳофаза қилиш бўйича Кенгаш тасдиқламади.
Шундай қилиб, дастлабки 15 мингдан 7 минг киши курашда расман иштирок этмоқда.