Эрон урушининг иқтисодий оқибатлари, Саудия аэропортига ҳужумлар ва КХДРнинг янги ракетаси
Бугунги “Хориж хабарлари” дастурида Эронга қарши уруш Марказий Осиё иқтисодий ўсишига салбий таъсир кўрсатиши мумкинлиги, Покистонда йўловчи поезди рельсдан чиқиб кетиб, тўрт киши ҳалок бўлгани, Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған Саудия Арабистони аэропортига қилинган ҳужумларни қоралагани ҳамда Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Инга АҚШ ҳудудигача етиб бориши мумкин бўлган қитъалараро баллистик ракета намойиш этилгани ҳақида сўз боради.
Шунингдек, Литва бош вазирининг Россиядаги маълумотлар марказларига зарба бериш ҳақидаги таклифи, Марказий Африка Республикаси мактабларида рус тили ўқитилиши, шунингдек, КХДРнинг Жанубий Корея тиббий ёрдам таклифини рад этгани ҳақидаги хабарлар ҳам дастуримиздан ўрин олган.
Нозимбек Мардонов,
Ойбек Давронов. ЎзА