Юртимизда сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари етиштириш, қишлоқ хўжалиги экинларидан юқори ҳосилдорликка эришиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Бу борада Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ва унинг тасарруфидаги ташкилотлар ходимларига катта масъулият юклатилган. Бугунги кунда ер майдонларида тупроқ таҳлилларини ўтказиш, ҳаракатчан фосфор, алмашинувчан калий ва чиринди, яъни гумус миқдорини, шўрланиш даражасини аниқлаш ва шунга асосан ернинг мавжуд озуқа элементлари билан таъминланганлиги даражасига қараб қишлоқ хўжалиги экинлари учун минерал ўғитларни илмий асосланган талаблар ва озиқлантириш меъёрлари бўйича ер майдонларига берилишига алоҳида эътибор қаратилмоқда. 

Чунки кимёвий воситалар ва минерал ўғитларни пала-партиш ишлатиш ерлар унумдорлигининг пасайишига, тупроқ таркибида заҳарли кимёвий қолдиқларнинг атроф-муҳит ифлосланишига ва аҳоли соғлигига жиддий зарар етказиши мумкин.

– Марказимиз томонидан 2025 йилнинг ўтган даври мобайнида 25 минг гектар майдонда агрокимёвий таҳлил ишлари олиб борилди, – дейди Навоий вилоят агрокимёвий таҳлил маркази директори Гулираъно Худойқулова. – Намуналар марказ лабораториясида таҳлиллардан ўтказилиб, агрокимёвий картограммалар тайёрланди ва “UZAGROLAB” электрон платформасига киритилди. 

Электрон платформада ердаги мавжуд микро элементлар миқдори, ернинг ҳар бир контурига бериладиган минерал ва маҳаллий ўғитларнинг илмий талаби, таъминланганлик даражаси, текширилган майдонга нисбатан ўртача қиймати, бир центнер учун ўртача сарфи, илмий талаб ҳамда фермер хўжалигининг жами майдонга талаб этиладиган минерал ва маҳаллий ўғитлар ҳисоб китоблари акс эттирилган. Шунингдек, фермер ва деҳқон хўжаликлари раҳбарлари ер майдонларида туриб, ер ҳақида барча маълумотларга эга бўлиши мумкин. 

Ўтказилган дала кузатув тажрибаларига кўра, ўрта толали пахта навларидан 1 тонна пахта ҳосили олиш учун тупроқдан 60 кг азот, 20 кг фосфор, 50-60 кг калий ўзлаштирилиши аниқланган. Азотли ўғитларнинг 20 фоизи чигит экишга қадар, 5 фоизи фосфорли ўғит билан бирга экиш вақтида, қолган қисми 1-3 озиқлантириш даврида азот, калий ва фосфорли ўғит билан бирга берилади. 

Фосфорли ўғитларнинг йиллик меъёрининг 60 фоизи кузги шудгорлашдан олдин, шўри ювиладиган майдонларга эса баҳорда ерни экишдан олдин юмшатиш пайтида солинади. Фосфорнинг қолган қисми экиш вақтида ва ғўзанинг гуллаш даврида азот билан бирга қўлланилиши самара беради. 

Албатта, бу каби тадбирларнинг ўз вақтида олиб борилиши ва меъёрида қўлланилиши қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлиги ошиши ва олинадиган даромад миқдорининг кўпайишига олиб келади. 

А.Бўриев, ЎзА

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ер унумдорлигини ошириш муҳим жараён