Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда дастлаб фракция аъзолари “Ер ости бойликлари тўғрисида”ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда муҳокама қилди.

 Мазкур қонун лойиҳаси хорижий тажриба ва халқаро ташкилотлар фикрлари ва таклифлари асосида ишлаб чиқилган. Қонун лойиҳасида ер қаъри участкаларининг ресурслари, ер ости бойликларидан фойдаланиш соҳасидаги махсус ваколатли давлат органлари рўйхати ва уларнинг ваколат доиралари аниқ белгилаб берилмоқда.   
 
Бундан ташқари, ер ости бойликлари тўғрисидаги маълумотларнинг  очиқлиги, шунингдек, ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи рухсатномани олиш тартибини тубдан соддалаштириш кўзда тутилмоқда.   

Қонун лойиҳаси билан ер қаъри участкаларидан фойдаланиш тартиб-таомиллари такомиллаштирилмоқда, ўрганилганлик даражаси ва кон очиш салоҳияти юқори бўлган майдонлардан геологик жиҳатдан ўрганиш учун фойдаланиш ҳамда аниқланган конлардан фойдали қазилмаларни қазиб олиш учун фойдаланиш ҳуқуқини берадиган рухсатномаларни “E-auksion” ягона электрон савдо майдончасида ўтказиладиган аукцион натижаларига кўра бериш белгиланмоқда.   

Қонун лойиҳаси қизғин муҳокама этилиб, берилган саволларга тушунтиришлар берилди. Депутатларнинг таклифлари қонун лойиҳасини иккинчи ўқишга тайёрлаш жараёнида инобатга олиниши маълум қилинди.    
 
Кун тартибидаги масалалар фракция аъзолари томонидан қўллаб-қувватланиб, фракциянинг тегишли қарори қабул қилинди.  

Муҳтарама Комилова, ЎзА

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ер ости бойликлари тўғрисидаги маълумотларнинг очиқлиги таъминланади