Пойтахтимиздаги Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси стадионида енгил атлетика бўйича катталар ва 20 ёшгача бўлган атлетлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатида навбатдаги ғолиб ва совриндорлар аниқланди.

Чемпионат доирасида ўтказилган 800 метрга югуриш беллашувларида Ирина Левина ва Ҳаётжон Аҳмедов катталар ўртасида ғолиб бўлган бўлса, ушбу масофада ўтган U20 ёш тоифасидаги баҳсларда Моҳидил Мамажонова ҳамда Асилбек Ражабов марра чизиғини биринчи бўлиб босиб ўтди.  

10 минг метр масофадаги югуриш баҳсларида Моҳинабону Комилова ҳамда Андрей Петров (катталар), Динора Исматиллоева, Акмал Ўринов (U20) олтин медални қўлга киритди.  

Баландликка сакраш бўйича Сафина Саъдуллаева 1,87 метр баландликка сакраган ҳолда мамлакатда ҳамон тенгсиз эканини исботлади. Эркаклар орасида Вадим Чикалов 2,13 метр натижа билан зафар қучди. U20 ёш тоифасидаги ушбу йўналишда Эмилия Рудина ва Девдас Исмоилов мамлакат чемпионига айланди. Катталар ўртасида диск улоқтиришда Рашидбек Содиқов, босқон улоқтиришда Элина Силямиева шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олди.  

Еттикураш бўйича Моҳигул Арзиева 4955 очко билан (катталар), Фарангиз Рўзибоева 4672 очко жамғариб (U20) биринчи ўринни эгаллади. 4х400 метр масофада ўтган аралаш эстафетада Қашқадарё вилояти атлетлари катталар орасида финишга биринчи бўлиб етиб келди.  

Наманганлик ёш югурувчилар U20 ёш тоифасида барча рақибларини орта қолдирди.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Енгил атлетикачилар мамлакат чемпионлиги учун курашди