Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги – ЎзА, Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Фарғона вилоят бўлими ва «Фарғона ҳақиқати» – «Ферганская правда» газеталари таҳририяти томонидан Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси кўмагида 2025 йил 15-22 август кунлари Тошкент Фотосуратлар уйида «Ўзбекистон – Хитой: ШҲТ доирасида ҳамкорлик» мавзусида фотокўргазма ва танлов ўтказилади.

Ўзбекистоннинг барча фотожурналистлари иштирок этишга таклиф қилинади.

Фотокўргазма ва танловда иштирок этиш учун 2025 йил 1 августгача иқтисодий ва маданий соҳалардаги ўзбек-хитой ҳамкорлиги самараларини акс эттирувчи камида 5 та электрон фотосурат тақдим этилиши лозим.

Ҳайъат танлаб олган фотосуратлар 15-22 август кунлари Тошкент Фотосуратлар уйи кўргазма залида намойиш этилади.

Ғолибларни тақдирлаш маросими 15 август куни, фотокўргазма очилишида бўлиб ўтади.

Ғолиблар диплом ва совғалар билан тақдирланади. 1-ўрин учун 1 нафар, 2-ўрин учун 2 нафар ҳамда 3-ўрин учун 5 нафар иштирокчи сараланади.

Фотосуратлар ва муаллиф ҳақидаги маълумотномани қуйидаги Telegram рақамига юборинг: +998 88 005-19-51

Ташкилий қўмита
Тел: +998 94-390-19-51

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ЭЪЛОН