Қозоғистоннинг Остона шаҳрида гендер тенглиги, аёллар тадбиркорлиги ва барқарор ривожланишда аёлларнинг ўрни мавзусида тадбир бўлиб ўтди.

Осиё тараққиёт банки томонидан ташкил этилган ушбу тадбир хотин-қизларнинг ролини оширишга қаратилди.

Форум минтақадаги етакчи тадбиркор аёллар, давлат ва халқаро ташкилотлар вакилларини бир жойга тўплаб, уларга ўзаро тажриба алмашиш имкониятини беради.

Рақамли технологиялар вазири маслаҳатчиси Камола Собирова технология орқали STEAM соҳаларида аёлларнинг имкониятларини кенгайтиришга қаратилган панель сессияда иштирок этди.

Тадбирда аёлларнинг ушбу йўналишларда фаолият юритиши нафақат иқтисодий ўсишга, балки барқарор ривожланишга ҳисса қўшиши таъкидланди.

Иштирокчилар технологик инновациялар ва аёлларнинг етакчи роли орқали экологик инқирознинг олдини олиш, иқлим муаммоларини ҳал қилиш учун янги лойиҳалар ва барқарор ечимлар ишлаб чиқиш йўлларини муҳокама қилди.

Бундан ташқари, ўтказилган сессиялар хотин-қизлар бошчилигидаги иқлимга чидамлилик ташаббусларини ривожлантириш ва амалий тадқиқотларни муҳокама қилишга бағишланган бўлиб, иқлим бўйича қарорлар қабул қилишда аёлларнинг иштирокини кучайтириш стратегиялари юзасидан фикр алмашилди.

Н.Раҳмонова, ЎзА

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Экологик инқирозларнинг олдини олишда аёлларнинг иштирокини кучайтириш масаласи кўриб чиқилди