Пойтахтимизда “Стратегик экологик баҳолаш” мавзусида халқаро тренинг ташкил этилди.

Мазкур семинар Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ)нинг “Оролбўйи минтақасида стратегик экологик баҳолаш асосида ривожланиш режаларини такомиллаштириш” лойиҳаси, ЕХҲТнинг “Марказий Осиёда стратегик экологик баҳолаш соҳасида салоҳиятни мустаҳкамлаш — II фаза” лойиҳаси доирасида амалга оширилди.

Семинарнинг асосий мақсади стратегик экологик баҳолашнинг ҳуқуқий ва илмий асосларини чуқур ўрганиш, унинг стратегик режалаштириш жараёнлардаги аҳамияти, экологик барқарорликни таъминлашдаги роли ва халқаро амалиётдаги афзалликларини муҳокама қилишдан иборат бўлди.  

Тадбир давомида Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти ҳудудларида амалга оширилган пилот лойиҳалар натижалари тақдим этилди. Бу ташаббуслар атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва барқарор ривожланишни таъминлашга қаратилган муҳим қадамлар  экани қайд этилди.

Семинарда иштирокчилар учун амалий машғулотлар, давра суҳбатлари ва тажриба алмашинув сессиялари ташкил этилди. Ушбу тадбир стратегик экологик баҳолаш бўйича методология ва ёндашувларни амалда синовдан ўтказиш имконини яратиб, келгусидаги минтақавий ва соҳа ривожланиш дастурларида экологик омилларни ҳисобга олишни таъминлашга хизмат қилиши таъкидланди.

Семинар якунида иштирокчилар стратегик экологик баҳолаш соҳасидаги билим ва кўникмаларини янада мустаҳкамлаб, Ўзбекистоннинг экологик хавфсизлик ва барқарор ривожланишга қаратилган мақсадларини қўллаб-қувватлашга тайёр эканликларини билдирди.

Муҳайё Тошқораева, ЎзА

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Экологик барқарорлик йўлида муҳим ташаббус