ЕИ Россия фуқароларига сайёҳлик визаси беришни бутунлай тақиқлаши мумкин
Европа комиссияси Россия фуқаролари учун туристик виза беришни тўлиқ тақиқлаш масаласини кўриб чиқмоқда ва бу борадаги таклиф айни пайт аъзо давлатлар билан келишилган ҳолда муҳокама қилинмоқда.
Бу ҳақда “Известия” нашри ишончли манбага таяниб хабар берган. Қайд этилишича, аввалроқ Европа парламентидаги “SDU/SSU” фракцияси ҳам россиялик сайёҳлар иттифоқ ҳудудига киришини тақиқлаш ташаббуси билан чиққан. Қолаверса, баҳор бошидан буён ЕИда Россия фуқароларига аввал берилган Шенген визаси ва яшаш ҳуқуқини берувчи рухсатнома бўйича муқаддам чиқарилган қарорларни қайта кўриб чиқиш таклифи ҳам фаол муҳокама қилинмоқда.
Ф.Яхшибоева, ЎзА