ЕИ Нигердаги давлат тўнтаришини қоралади
Европа Иттифоқи Ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Жозеп Боррелнинг айтишича, тузилма Нигердаги давлат тўнтаришини қатъий қоралайди, Ғарбий Африка давлатлари иқтисодий ҳамжамияти – ЭКОВАС мамлакатдаги вазият бўйича ўтказган саммит хулосаларини қўллаб-қувватлайди.
– ЕИ Нигердаги давлат тўнтаришини кескин қоралашини яна бир бор такрорлайди, бу мамлакат аҳолиси фаровонлиги ва хавфсизлиги, шунингдек, минтақавий барқарорлик учун фақат салбий оқибатларга олиб келиши мумкин, – деди Боррель.
Европа дипломатияси раҳбари ЕИнинг ҳокимиятдан четлатилган Президенти Муҳаммад Базумни қўллаб-қувватлаганини эслайди ва ЭКОВАС давлатлари раҳбарлари томонидан жорий йил 10 августда Нигердаги вазият бўйича иккинчи навбатдан ташқари саммитда қабул қилинган қарорларни тўлиқ қўллаб-қувватлайди.
“Интерфакс” ахборот беришича, ЕИ ЭКОВАСга янги индивидуал санкциялар режимини ўрнатиш орқали ёрдам беришга тайёр.
Шунингдек, Жозеп Боррель Президент Базум ва унинг оиласи ноқонуний ҳибсга олинганини қоралаб, уларни дарҳол озод қилишга чақирди.
Нигер пойтахти Абужада ўтган саммитнинг якуний баёнотида доимий равишда тинч усуллардан фойдаланган ҳолда конституциявий тузумни тиклашга алоҳида эътибор қаратилган.
Шунингдек, ЭКОВАС раиси Бола Тинубу ушбу минтақавий Африка ташкилоти аъзолари Нигердаги инқирозни ҳал қилишнинг ҳар қандай йўлини, жумладан, охирги чора сифатида куч ишлатиш ғоясини кўриб чиқишга тайёрлигини маълум қилди.
Учрашув иштирокчилари мамлакат ҳудудида операция ўтказиш зарурати туғилган тақдирда ҳарбий контингентни шакллантириш ва тайёр туришга келишиб олган.
Б.Худойбердиев, ЎзА