Эҳтиёжманд хонадонларга қуёш панеллари ўрнатилмоқда
Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманида хайрли ташаббус бошланди. Яъни ҳудуддаги эҳтиёжманд оилалар хонадонларига қуёш панеллари ўрнатилмоқда.
Бунинг учун “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисобидан 240 миллион сўм маблағ ажратилди. Ушбу маблағ эвазига тумандаги 10 нафар “Темир дафтар”да рўйхатда турган эҳтиёжманд, ногиронлиги бор фуқаролар хонадонларига 2 киловатли қуёш панеллари ўрнатилмоқда. Бу каби хайрли ишлар давом этмоқда. Шунингдек, ижтимоий соҳа ташкилотлари, тадбиркорлик субъектларига ҳам қуёш панеллари ўрнатиш режалаштирилган.
Ўлмас Баротов, ЎзА.