Дуров гаров эвазига озод қилинди
Париж суди “Телеграм” асосчиси Павел Дуровни озод қилди. Шаҳар прокуратураси маълум қилишича, маҳбус беш миллион евро гаров тўлаш мажбурияти билан қўйиб юборилган. У ҳафтада икки марта полиция бўлимига келиши шарт, Францияни тарк этолмайди.
Париж прокуратураси матбуот хабарномасида келтирилишича, Дуровга уюшган жиноятчилик билан боғлиқ турли айблов қўйилган.
“France 24” телеканалида тергов мамлакат расмийлари “Телеграм” суд сўровига амалда жавоб бермаётганини пайқаганидан кейин бошлангани, бунга Европанинг бошқа давлатлари, масалан Бельгия вакиллари ҳам ишора қилгани айтилди.
Пойтахт прокуратураси кўрсатмаси билан 2024 йил февралда дастлабки суриштирув бошланган, суд эса 8 июлда терговга киришган.
Эслатиб ўтамиз, Дуров 24 август куни кечқурун Ле Бурже аэропортида қўлга олинган.
Б.Худойбердиев, ЎзА