Довон ошиб...
ФОТОРЕПОРТАЖ
Виқорли тоғлар кишига ўзига хос куч-ғайрат, шижоат бағишлайди. Шунданми, кундалик юмушлар, ташвишлардан чарчаган киши баланд қорли тоғларни қўмсайверади.
Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларини боғловчи Тахти Қорача довонидан ўтган йўловчи ва ҳайдовчилар ана шундай бетакрор табиат манзараларидан баҳра олиб, қалб ғуборларини ювади. Бу жойларда турфа дов-дарахтлар, тоғу тошлар, мовий осмон ўзига хос композиция ҳосил қилган. Уни кўриб, завқ олиш керак.
[gallery-27143]
Алишер ИСРОИЛОВ (сурат), ЎзА