Дональд Трамп Туркияга нисбатан санкциялар жорий қилиш бўйича фармонни имзолади
АҚШ Президенти Дональд Трамп Туркиянинг Суриядаги ҳарбий амалиётлари туфайли мазкур мамлакатга нисбатан санкциялар жорий қилиш бўйича фармонни имзолади.
АҚШ Президенти Дональд Трамп Туркиянинг Суриядаги ҳарбий амалиётлари туфайли мазкур мамлакатга нисбатан санкциялар жорий қилиш бўйича фармонни имзолади. ТАСС хабарига кўра, бу ҳақда АҚШ давлат котиби Майк Помпео баёнотида маълум қилинган.
“Президент Дональд Трамп Туркиянинг Суриядаги ҳарбий амалиётини тўхтатилиши учун мазкур фармонни имзолади. Унга кўра, турк ҳукумати билан боғлиқ ташкилот, расмийлар ва жисмоний шахсларга нисбатан санкциялар қўлланади”, дейилади Помпеонинг Давлат департаменти томонидан тарқатилган баёнотида.