Сурхондарё вилояти Денов туманидаги Чуқурқишлоқ маҳалласида Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, “Меҳнат шуҳрати” ордени соҳиби, академик Назар Тўраев уй музейининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Профессор-ўқитувчилар, маҳалла нуронийлари, ёшлар, оммавий ахборот воситалари вакиллари, академикнинг қавму қариндошлари иштирок этган тадбирда туман ҳокими Илҳом Аброров, вилоят ҳокими ўринбосари И.Сафаров, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) ўринбосари, юридик фанлари доктори Б.Нариманов, Денов педагогика ва тадбиркорлик институти ректори О.Рўзиев, туман маънавият бўлими бошлиғи Т.Турдиев ва бошқалар мамлакатимизда қадимдан илм-фан ривожига муносиб ҳисса қўшган олимлар меҳнати алоҳида эътироф этилишини таъкидлади. Сўнгги йилларда бу анъана янги қиёфада бўй кўрсатиб, буюк аждодларимиз хотираси фахр-ифтихор билан ёдга олинаётгани ва уларнинг ибратли ҳаёт йўли ёш авлодга намуна қилиб кўрсатилаётганини қайд этди. 

Буюк физик олим, жамоат арбоби, фанимиз фидойиси Назар Тўраев ҳам ана шундай мамлакатимизнинг улуғ зотларидан бири эди. Бутун умрини физика фани ривожига бағишлаган олим замонамизнинг забардаст алломаси сифатида танилди. Назар Тўраев физика фанининг долзарб йўналиши ҳисобланган атом зарраларининг қаттиқ жисмлар сиртида сочилиши назарияси, ионларнинг бирламчи ва иккиламчи сочилиши каби соҳаларни чуқур тадқиқ этди. Назарий физика масалаларини компьютерда алгоритм воситасида ечишни Ўзбекистонда биринчи бўлиб жорий қилди. Академикнинг бевосита раҳбарлигида юртимизда қишлоқ хўжалиги экинларини лазер ёрдамида нурлантириш илмий лабораторияларига асос солинди. 

[gallery-23187]

Олимнинг мамлакатимизда олий таълим соҳасини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси ҳали-ҳануз давраларда фахр билан тилга олинади. Узоқ йиллар Термиз давлат университетини бошқариб, кўплаб ёшларга устозлик қилди. Вилоятдаги ягона олий таълим муассасасининг моддий техник базасини яхшилаш, илмий салоҳиятини янада оширишда Назар Тўраевнинг алоҳида хизмати бор.

Академик Назар Тўраев 1938 йил 19 майда Сурхондарё вилоятининг Денов тумани Чуқурқишлоқ маҳалласида туғилган. 1961 йил Самарқанд давлат университетини тамомлаб, меҳнат фаолиятини Фанлар академиясининг Ядро физикаси институтида кичик илмий ходим лавозимида бошлаган.

60 йиллик меҳнат фаолияти давомида Ядро физикаси институти аспиранти, Электроника институти илмий котиби, Тошкент политехника институти кафедра мудири, Термиз давлат университети ректори, Фанлар академиясининг “ФАНУМ” илмий-ўқув маркази директори каби лавозимларда фаолият юритди. 1968 йил номзодлик, 1981 йил докторлик диссертациясини ҳимоя қилди. 2000 йилда Ўзбекистон Фанлар академиясининг аъзоси этиб сайланди. 1990-1995 йилларда мамлакат парламенти депутати сифатида кўплаб хайрли ишларни амалга оширди. 

Академик яшаган хонадонда ташкил этилган уй-музейда дунё тан олган физик олимдан мерос қолган илмий асарлар, мутолаа қилган севимли китоблари, уй жиҳозлари, кийим-кечаклари жой олган. Музейни томоша қилган инсон Назар Тўраевнинг болалик, талабалик йиллари, илм-фан ривожи йўлида қилган машаққатли меҳнатлари билан яқиндан танишиши, шарафли ҳаёт йўли ҳақида етарли маълумотларга эга бўлиши мумкин. 

Тантанали маросимда илм-фан фидойилари, ҳассос олимнинг шогирдлари, қавму қариндошлари Назар Тўраевнинг ибратли ҳаёт йўли ва улуғ инсоний фазилатларини ёдга олди. Назар Тўраев номидаги фан олимпиадаси ғолиблари тақдирланди. 

Шу куни Денов тадбиркорлик ва педагогика институтида Назар Тўраев издошлари учун замонавий физика лабораториясининг очилиш маросими ҳам бўлиб ўтди. 

Холмўмин Маматрайимов, 

ЎзА мухбири

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Деновда академик Назар Тўраев уй-музейи очилди