Деҳқон даласида қиш юмушлари
Мўл ҳосил учун замин яратишни мақсад қилган деҳқонлар айни қиш фаслининг қировли кунларига қарамай, дала юмушлари билан банд.
Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси Беруний туманидаги фермер хўжаликлари омилкорлари жорий йил ҳосили учун экилган ғалла майдонларига ўғит чиқариш, шўр ювишга ерларни тайёрлаш, ариқларни тозалаш ишларини бажармоқда. Бунда соҳа ходимлари замонавий техника ва механизмлардан унумли фойдаланаётир.
[gallery-5360]
Сўнгги йилларда қишлоқ хўжалиги тармоғида замонавий техникаларнинг қўлланилаётгани иш унумдорлигини оширишга хизмат қилмоқда.
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА