ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган вилояти Давлатобод туманида «Fazo Avenue» турар жой мажмуасининг тантанали тақдимоти ўтказилди. Тадбирда Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов, нуронийлар, фаоллар, қурувчилар ва ОАВ вакиллари иштирок этди.
Ушбу лойиҳа «JBA GROUP» қурилиш компанияси томонидан амалга оширилмоқда. Унга кўра, 6 гектар майдонда 24 та кўп қаватли турар жойлар ва ижтимоий инфратузилма яратиш орқали аҳоли учун юқори сифатли яшаш шароитларини таъминлаш мақсади кўзда тутилган.
Мажмуа ҳудудида 500 ўринли халқаро мактаб, 300 ўринли мактабгача таълим муассасаси қурилади. Бу таълим муассасаларида юқори малакага эга, тажрибали ва хориждан жалб қилинган педагоглар фаолият олиб боради.
[gallery-22960]
800 та автомашина учун мўлжалланган ёпиқ ва очиқ автомобиль турар жойлари, тадбиркорлар учун эса 10 минг квадрат метр майдонда замонавий дўконлар ва ресторанлар қурилиши ҳам режалаштирилган. Шу тариқа лойиҳа тўлиқ ишга тушиши билан мингдан ортиқ киши бандлиги таъминланади.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА