Бугун Иқтисодиёт ва молия вазирлигида Япония халқаро ҳамкорлик банки (JBIC) вакиллари билан ўтказилган учрашувда шу ҳақда сўз юритилди.

Вазирлик ҳамда JBIC’нинг Токио ва Тошкентдаги офислари масъуллари иштирок этган тадбирда соғлиқни сақлаш соҳасида амалга оширилаётган ДХШ лойиҳаларининг тиббий хизматлар сифатини оширишдаги аҳамияти, шунингдек, “Sojitz” компанияси билан ҳамкорликда татбиқ этилиши режалаштирилаётган шифохона лойиҳаси муҳокама қилинди. 

Унда мазкур лойиҳа концепциясининг умумий вазифаларга мувофиқлиги, ДХШ лойиҳалари рўйхатидаги устуворлиги, молиялаштириш имкониятлари ва “Swiss challenge” механизми орқали татбиқ этиш  жараёнлари ҳақида атрофлича маълумот берилди. 

Вазирлик ахборот хизматига кўра, JBIC Япония давлат молия институти бўлиб, мамлакатнинг халқаро иқтисодий ҳамкорлигини ривожлантириш, хорижий инвестицияларни қўллаб-қувватлаш ва муҳим лойиҳаларни молиялаштиришда иштирок этади. Бугунги кунда JBIC дунё бўйлаб инфратузилма, энергия, саноат ва соғлиқни сақлаш соҳаларидаги йирик лойиҳаларни қўллаб-қувватлаб келмоқда.

Мулоқот чоғида томонлар ушбу лойиҳанинг мамлакатимиз замонавий соғлиқни сақлаш инфратузилмасини ривожлантиришда стратегик аҳамиятга эга эканини таъкидлади.

Тадбир якунида лойиҳани татбиқ этиш ва бу борадаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш тадбирлари белгиланди. 

Н.Зиёдуллаева тайёрлади,

ЎзА

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Давлат-хусусий шериклик асосида тиббиёт инфратузилмаси ривожлантирилади