Бугун Тошкентда “Ўзбекистонда давлат харидлари тизимидаги имкониятлар ва ислоҳотлар” форумининг биринчи кунги тадбирлари бўлиб ўтди.

Форумда Осиё тараққиёт банки, Жаҳон банки, Ислом тараққиёт банки, Европа тикланиш ва тараққиёт банки ҳамда Осиё инфратузилмавий инвестиция банкининг ҳудудий офис раҳбарлари, Жанубий Корея, Грузия, Қозоғистон, Туркия давлат харидларига масъул ташкилотларнинг раҳбарлари, давлат буюртмачилари, тадбиркорлик субъектлари ва давлат харидлари электрон тизимининг операторлари иштирок этди. 

Иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари Гулнора Раҳимова, Осиё тараққиёт банкининг мамлакатимиздаги доимий ваколатхонаси директори Канокпан Лао-Арая,  Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги дастур координатори Анастасия Александрова ва бошқалар сўзга чиқиб, ушбу форум марказлашган давлат харидларини амалга ошириш, харид жараёнларида назорат механизмларини кучайтириш ва самарадорликни ошириш, давлат харидларида сунъий интеллект воситаларидан фойдаланишни кенгайтириш ҳамда “яшил” давлат харидларини янада ривожлантириш бўйича ўзаро тажриба алмашишда муҳим аҳамият касб этишини қайд этди.

Таъкидлаш керакки, ўтган йилда “Давлат харидлари тўғрисида”ги қонунга янги харид турларини жорий этишни, харид жараёнларининг барча босқичида барқарорлик принципидан фойдаланишни, шунингдек,  марказлашган давлат харидларини амалга оширишни назарда тутувчи қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди. Шунингдек, 2025-2027 йилларда давлат харидлари тизимини такомиллаштириш ва ривожлантириш стратегияси тасдиқланди. 

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Давлат харидлари сиёсати департаменти директори Сарвар Назаровнинг сўзларига кўра, ушбу стратегияда қатор вазифалар белгилаб олинди. Хусусан, барқарор давлат харидлари тизимини жорий этиш бўйича аниқ йўналишлар, давлат харидларини тартибга солувчи тизимлаштирилган, ягона ва яхлит норматив - ҳуқуқий базани яратиш кабилар шулар жумласидан.

– Шунингдек, тўғридан - тўғри шартномалар тузилишидан олдин махсус ахборот порталига жойлаштириш орқали жамоатчилик муҳокамасидан ўтказиш амалиёти жорий этилди ва ушбу шартномалар ҳозирда электрон шаклда имзоланмоқда. Президентимизнинг тегишли қарори билан рақобатсиз харидлар улушини кескин қисқартириш ташкилотлар раҳбарларининг энг муҳим самарадорлик  кўрсаткичларидан (KPI) бири сифатида белгиланди. Манфаатлар тўқнашуви ва аффилланганлик ҳолатларини автомат тарзда аниқлаш имконияти яратилди. Ягона етказиб берувчилар реестрига киритиш учун аризаларни Давлат хизматлари маркази ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали қабул қилиш тизими йўлга қўйилди. Ўзбекистонда давлат харидлари тизими янада самарали ва илғор бўлиши учун халқаро ташкилотлар ва халқаро молия институтлари билан биргаликда ишлаётганимиздан мамнунмиз. Шунингдек, мазкур форум давомида барқарор давлат харидларини ривожлантириш, сунъий интеллект воситаларидан фойдаланишни кегайтириш, “яшил” давлат харидларини ривожлантириш каби масалаларда ўзаро тажриба алмашиш барчамиз учун фойдали бўлади, – деди С.Назаров.

Осиё тараққиёт банкининг мамлакатимиздаги доимий ваколатхонаси директори Канокпан Лао-Арая мазкур форум иштирокчилар учун тажриба алмашиш ва ҳамкорликни мустаҳкамлашда муҳим қадам эканини айтиб ўтди.

–Биз молия ва технология орқали турли усуллар билан ёрдам кўрсатамиз ва ҳукуматга маслаҳатлар берамиз. “Давлат харидлари тўғрисида”ги қонун ва жараёнлар ОТБ томонидан қўллаб-қувватланади. Чунки бизда кўпгина аъзо давлатлар бор. Бу эса халқаро илғор тажрибани мамлакатга жорий қилиш имконини беради. Бу тадбир жуда муҳим, чунки у бизни хизмат кўрсатувчилар ва бошқа ҳамкасблар билан боғлайди, – деди у.

[gallery-22991]

Жаҳон банкининг мамлакатимиздаги дастур координатори Анастасия Александрованинг қайд этишича, Жаҳон банки Ўзбекистонда давлат харидлари соҳасида муҳим роль ўйнайди. 

Форум эртага ҳам ўз ишини давом эттиради.

Насиба Зиёдуллаева,

Ойбек Пардаев (сурат), ЎзА

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Давлат харидлари: ислоҳот, амалиёт ва халқаро тажриба