Сенат ялпи мажлисида “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига қўшимчалар ва ўзгартириш киритиш ҳақида”ги қонун муҳокама қилинди.

Мазкур масала юзасидан маъруза қилган Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси аъзоси  Рустам Калонов қонун cуғурта хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилганини қайд этди.  

Қонун билан фуқаролик ва иқтисодий судларда суғурта қилдирувчилар (суғурталанган шахслар, наф олувчилар, жабрланувчилар) – мажбурий суғурта шартномаларидан келиб чиқадиган даъволар юзасидан давлат божини тўлашдан озод этилиши белгилаб қўйилмоқда.

Қонун билан маъмурий-ҳудудий бирликлар тузилганлиги ёки тугатилганлиги, уларнинг чегаралари ёки бўйсунуви ўзгарганлиги натижасида тадбиркорлик субъектларининг ва бошқа юридик шахсларнинг жойлашган ери (почта манзили) ўзгарганда, уларни қайта давлат рўйхатидан ўтказганлик учун давлат божи ундирилмаслиги тўғрисидаги норма ҳам белгилаб қўйилмоқда.

Қонун бўйича кўпчилик сенаторлар ўз мулоҳазаларини билдирди: 

Сенатор Марям Ниёзова: Оқдарё туманидан Самарқанд шаҳрига қўшилаётган ҳудудда 30 га яқин саноат корхоналари ва хизмат кўрсатиш шохобчалари мавжуд. Самарқанд туманидан Самарқанд шаҳрига ўтказилаётган ҳудудда эса 20 га яқин ана шундай корхона бор. Ўйлайманки, Самарқанд вилоятининг Самарқанд шаҳри, Самарқанд ва Оқдарё туманлари чегараларини ўзгартириш тўғрисидаги қарор қабул қилингунга қадар бугун муҳокама қилинаётган қонун кучга киради ва келажакда тадбиркорларимиз қайта рўйхатдан ўтиш жараёнида давлат божини тўлашдан озод этилади. 

Сенатор Нусратулла Пардаев: Мол-мулкини тижорат асосида ташиш хизматлардан фойдаланаётганлар кундан-кунга ортиб бормоқда ва ҳеч қайси йўловчи ёки тадбиркор форс-мажор ҳолатга дуч келмаслигини кафолатлай олмайди. Ана шундай ҳолатларда суғурта компаниялари ўз мажбуриятларини бажармаётганликлари юзасидан ҳам мурожаатлар келиб тушмоқда. Қонун шаҳар йўловчилар транспортида, темир йўл, ҳаво, автомобиль, дарё транспортида ва бошқа транспортлардан фойдаланган йўловчилар ҳамда тадбиркорлар судларга киритган даъво аризалари қаноатлантирилмаса, давлат божи ундирилади, деб хавотирга тушмайди.

Сенатор Мойра Тошева: Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигининг Суғурта бозорини ривожлантириш департаментига фақатгина 2023 йилда мажбурий суғурта турлари бўйича суғурта компанияларининг хатти-ҳаракатларидан норози бўлиб қарийб 2 мингга яқин мурожаат келиб тушган. Ушбу мурожаатларининг 1,6 мингдан ортиғи транспорт воситалари эгалари томонидан ёзилган бўлиб, фуқаролар транспорт воситалари мажбурий суғурта қилинган бўлса-да, суғурта пуллари тўлаб берилмаётганлигидан норози бўлган. Фуқаролар томонидан киритилган даво аризалари судлар томонидан қаноатлантирилмаса, фуқаро ўз чўнтагидан 1,6 миллион сўм тўлаши оилавий бюджетга зарар бўлишини ўйлаб, аксарият ҳолатларда судларга даъво аризаларини киритмайди.  Қонун билан фуқаролар давлат божини тўлашдан озод этилиши уларнинг ҳуқуқлари чекланмаслигига олиб келади. 

Сенатор Сайёра Абдукаримова: Тупроққалъа тумани ташкил этилгандан кейин ушбу ҳудудда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари ва бошқа юридик шахслар янги маъмурий-ҳудудий бирликлар тузилиши натижасида давлат божини тўлаган ҳолда ўз корхоналарини қайта давлат рўйхатидан ўтказишларига мажбур бўлди. Бу ҳолат корхоналар учун уларнинг фаолиятида қўшимча харажатларга олиб келди. Қонун келажакда тадбиркорларимиз қўшимча харажатдан халос бўлишларига замин яратади.

Сенатор Ўктамжон Охунов: Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш шартномалари бўйича суғурта компаниялари томонидан суғурта пулларини тўлаш рад этилганлиги ёки ўз вақтида тўлаб берилмаганлиги юзасидан фақатгина 2023 йилда фуқаролардан мутасадди ташкилотларга 100 га яқин мурожаат келиб тушган.  Қонун юқорида айтиб ўтилган муаммоларнинг аксарияти бартараф этилиб, фуқароларимиз молиявий тарафини ўйламасдан, қўрқмасдан суд органларига мурожаат қилиб, ўз ҳақ-ҳуқуқларини талаб қилишларига хизмат қилади.

Сенаторлар маъқуллаган қонун тадбиркорлик субъектларининг ва бошқа юридик шахсларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий чораларини кучайтиришга, уларнинг фаолиятида ортиқча харажатларнинг олдини олишга, шунингдек, cуғурта хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш учун қулай шарт-шароитлар яратишга хизмат қилади.

Норгул Абдураимова, Носир Ҳайдаров (сурат), ЎзА

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Давлат божига оид қонунга қандай ўзгартиришлар киритилмоқда?