Давлат Бобонов ва Гулноза Матниязова Олимпиада билан хайрлашди
Франция пойтахти спорт ареналарида ўтаётган Олимпия ўйинларининг дзюдо бўйича эркаклар ўртасидаги 90 килограммгача вазн тоифасидаги баҳсларда ҳамюртимиз Давлат Бобонов татамига чиқди.
Дзюдо мусобақаларининг 1/16 финал босқичида Давлат Бобонов БАА вакили Арам Григорян билан беллашди ҳамда кутилмаганда мағлубиятга учради ва мусобақани эрта тарк этди.

Шунингдек, бир неча дақиқа олдин ҳамюртимиз Гулноза Матниязова 1/16 финал босқичида япониялик Саки Низоега қарши ўтган беллашувда мағлуб бўлди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА