ФОТОРЕПОРТАЖ
Қорақалпоғистон Республикаси Чимбой туманида истиқомат қилувчи Одилбой Тожимуротовни кўпчилик маҳоратли заргар сифатида яхши танийди. Уста қўлида сайқал топган бири-биридан кўркам ва нафис заргарлик тақинчоқларнинг харидори кўп.
Одилбой Тожимуротовнинг отаси Дарибой Тожимуродов таниқли рассом ва ҳайкалтарош бўлгани боис, унда болаликдан санъатга қизиқиш шаклланган. Бу қизиқиш уни Тошкент шаҳрида жойлашган Беньков номидаги Бадиий рассомлик мактабининг “Заргарлик” бўлимида таҳсил олишга ундади. Ҳозирда уста Жоллибой Изентаев номидаги Қорақалпоғистон Республикаси ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатида “Бадиий заргарлик уста-рассоми” таълим йўналиши бўйича ўқувчиларга сабоқ бермоқда.
[gallery-26896]
Ҳунарманд фаолияти давомида қорақалпоқ халқининг йўқолиб кетиш даражасига келган 20 дан ортиқ заргарлик буюмларини қайта тиклашга эришди. Ўз заргарлик маҳсулотлари билан қатор ҳунармандчилик кўргазмаларида муваффақиятли иштирок этиб келмоқда.
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА