«Чана» халқаро фестивалда
Кинематография агентлиги буюртмасига биноан «Ёшлар ижодий-тажриба студияси» ДУК томонидан суратга олинган, «Дебют-2020» ёшлар киноалманахидаги 18 та фильмдан бири бўлган «Чана» қисқа метражли фильми халқаро ёшлар кинофестивалида иштирок этади.
Мазкур кинофестиваль жорий йилнинг 1-5 июнь кунлари Россиянинг Ярославль шаҳрида бўлиб ўтади. Фестивалга Россия, Ўзбекистон, Арманистон, Ҳиндистон, Туркия, Болгария ва бошқа мамлакатлардан ёш режиссёрларнинг кинолойиҳалари қабул қилинган.

«Чана» фильмининг сценарийси муаллифи ва постановкачи режиссёр Суҳроб Қодиров, постановкачи оператор Нортой Йўлдошев, рассом Алишер Тўлабоев, композитор Убайдулло Каримов, иккинчи режиссёр Дилшод Усмонов, бадиий раҳбар Шуҳрат Ризаевдир.
Гулноза Бобоева, ЎзА