Бухороликлар сайловда фаол иштирок этмоқда
ФОТОРЕПОРТАЖ
Бухоро вилоятида ҳам Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Халқ депутатлари вилоят, шаҳар ва туман Кенгашлари депутатлигига сайлов жараёнлари кўтаринки руҳда давом этмоқда.
Вилоятнинг барча шаҳар ва туманлар ҳудудида жойлашган 631 та сайлов участкасида фуқароларнинг эмин-эркин овоз бериши учун барча шароит яратилган. Бу ерга ташриф буюраётган фуқаролар мамлакатимиз ривожи ва халқимиз фаровонлиги учун овоз бермоқда.
[gallery-20030]
Таъкидлаш керак, вилоятда жами сайловчилар 1 миллион 127 нафарни, илк овоз берувчилар 200 мингни ташкил этади.
Тоҳир ИСТАТОВ (сурат), ЎзА