Бухоролик фидойиларга эсдалик нишонлари топширилди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Мамлакатимиз мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан Президент Фармонига мувофиқ, мамлакат тараққиётига муносиб ҳисса қўшиб келаётган, турли соҳаларда самарали меҳнат қилиб, юртимиз равнақи ва халқимиз фаровонлиги йўлида фидойилик кўрсатаётган бир гуруҳ бухороликларга “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 35 йиллиги” эсдалик нишонлари тантанали равишда топширилди.
Тадбирда мустақиллик йилларида мамлакатимизда барча соҳаларда кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилгани, инсон қадри, ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, ҳудудларни комплекс ривожлантириш ҳамда аҳоли турмуш фаровонлигини юксалтиришга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.
[gallery-31120]
Ўз меҳнати, ташаббускорлиги ва фидойилиги билан юрт тараққиётига муносиб ҳисса қўшаётган инсонларнинг хизматлари алоҳида эътироф этилди.
Эсдалик нишони билан тақдирланганлар орасида давлат ва жамоат бошқаруви, таълим, тиббиёт, маданият ва санъат, спорт, ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалиги, тадбиркорлик, қурилиш ва бошқа соҳаларда кўп йиллардан буён самарали меҳнат қилиб келаётган фидойи юртдошлар бор.
Тақдирланганлар мамлакатимизда инсон меҳнати ва фидойилиги юксак қадрланаётганини таъкидлаб, кўрсатилаётган эътибор ва юксак эътироф учун миннатдорлик билдирди.
Тоҳир ИСТАТОВ(сурат),ЎзА