Бунёд Ҳайитмаҳаммадов Параосиё ўйинлари совриндорига айланди
Японияда ўтаётган V Параосиё ўйинларида Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги медаллар сони 71 тага етди.
Пара велоспортнинг шоссе йўналиши бўйича эркаклар ўртасида C1–C5 классларида вақтга қарши пойга баҳслари бўлиб ўтди. Ушбу дастурда иштирок этган ҳамюртимиз Бунёд Ҳайитмаҳаммадов 25:39.46 натижа билан маррага иккинчи бўлиб етиб келди ва кумуш медалга сазовор бўлди.
Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги медаллар 21 та олтин, 27 та кумуш ва 23 та бронзага етди. Ўзбекистон умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллаб турибди.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА