Бугун туғилган кун
Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти, “Буюк хизматлари учун” ордени соҳиби Муяссар Раззоқова 1964 йил 29 февраль куни Беруний шаҳрида таваллуд топган.
29 февраль
Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти, “Буюк хизматлари учун” ордени соҳиби Муяссар Раззоқова 1964 йил 29 февраль куни Беруний шаҳрида таваллуд топган.
Муяссар Раззоқова 1981 йилдан 1988 йилгача Тошкент Давлат консерваториясида Розалинда Лаут ва Саодат Қобуловалар каби профессионаллардан яккахон хонандалик ҳамда опера тайёргарлиги йўналишида таҳсил олган.
Консерваторияни тугатиши биланоқ Алишер Навоий номидаги Давлат Академик катта театрига ишга қабул қилинади. Ўзбек ва жаҳон мумтоз операларида асосий партиялар ижрочиси саналган Муяссар Раззоқова қатор Халқаро танлов лауреати бўлган. Шунингдек, у дунёнинг кўплаб мамлакатларида гастроль сафарларида бўлиб келмоқда.
***
PS: Сайтимизда ташкил этилган “Бугун туғилган кун” лойиҳасида турли соҳаларда мамлакатимиз равнақига ўз ҳиссасини қўшган ва қўшаётган инсонлар, давлат ҳамда жамоат арбоблари, академиклар, эл севган ижодкорлар ҳамда касби, танлаган йўлида юқори натижаларга эришаётган ватандошларимизнинг туғилган кунлари эсга олинади.
Мазкур рукнга оид фикр-мулоҳазаларингиз, таклиф ёки қўшимчаларингиз бўлса, қуйидаги манзилларга мурожаат қилишингиз мумкин.
Телеграм: @UzA_pochta, @Ikrom_Avvalboyev
E-mail: pochta@uza.uz, uzauz@yandex.ru
Телефон: (71) 233-42-84, (71) 233-21-37
Сайтимизни кузатиб боринг!