Бугун туғилган кун – Жўрабек Мирзамаҳмудов
Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов 1979 йил 13 январда Наманган вилоятида туғилган.
У 2001 йилда “Умид” жамғармаси гранти асосида АҚШдаги “Алабама” университетини, 2005 йилда эса Тошкент кимё технологиялари институтини тамомлаган. Жўрабек Мирзамаҳмудов ўтган йиллар давомида қатор масъул лавозимларда ишлади.
Хусусан, Вазирлар Маҳкамасининг Ёқилғи-энергетика комплексини ривожлантириш ахборот-таҳлил департаменти мудири бўлиб ишлаган. Шунингдек, “Ўзкимёсаноат” бошқаруви раиси ўринбосари ва Иқтисодиёт вазири ўринбосари лавозимларида фаолият кўрсатган. 2018-2022 йиллар “Ўзатом” агентлигини бошқарган. 2019-2020 йилларда у Ўзбекистон Энергетика вазирининг биринчи ўринбосари, 2020 йилдан 2022 йилнинг сентябрига қадар “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси лавозимида фаолият юритган.
2022 йилнинг 29 сентябрь куни Президент фармони билан Бош вазирнинг ёқилғи-энергетика ва кимё соҳаларини ривожлантириш бўйича ўринбосари — энергетика вазири этиб тайинланган.
Жўрабек Мирзамаҳмудов 2023 йилдан Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири лавозимида фаолият юритиб келмоқда.
PS: Сайтимизда ташкил этилган “Бугун туғилган кун” лойиҳасида турли соҳаларда мамлакатимиз равнақига ўз ҳиссасини қўшган ва қўшаётган инсонлар, давлат ҳамда жамоат арбоблари, академиклар, эл севган ижодкорлар ҳамда касби, танлаган йўлида юқори натижаларга эришаётган ватандошларимизнинг туғилган кунлари эсга олинади.
Мазкур рукнга оид фикр-мулоҳазаларингиз, таклиф ёки қўшимчаларингиз бўлса, қуйидаги манзилларга мурожаат қилишингиз мумкин.
E-mail: почта@uza.uz, uzauz@yandex.ru
Телефон: (71) 233-42-84, (71) 233-21-37