Бугун 9-тур баҳслари ниҳоясига етади
Футбол бўйича мамлакат миллий чемпионатининг 9-тур ўйинлари бўлиб ўтмоқда.
Футбол бўйича мамлакат миллий чемпионатининг 9-тур ўйинлари бўлиб ўтмоқда. Бугунгача 4 та учрашув бўлиб ўтди. «Андижон»–«Сурхон» 0-1, «Металлург»–«Сўғдиёна» 2-0, «Пахтакор»–АГМК 2-2, «Навбаҳор»–«Қизилқум» 1-0.
9-турнинг сўнгги 2 ўйини бугун старт олади. «Локомотив» – «Машъал» ва «Қўқон-1912» – «Насаф» баҳс олиб боради. Турдаги «Бухоро» ва «Бунёдкор» учрашуви эса қолдирилган.
Суратларда «Пахтакор»-АГМК учрашувидан лавҳалар.

