Биз – эртак-афсоналарни ўқиб, улғайган авлод, афсоналарда ғойибдан гўзал қасрлар, шаҳарлар пайдо бўлиб қолишига ишониб, ҳайратларга чўмган пайтларимиз кўп бўлган.

Эртак, эртак эди, албатта. Аммо Самарқандда бунёд этилган «Буюк Ипак йўли» халқаро туризм марказини кўрганимиздан кейин болалик тасаввурларимизни сеҳрлаган эртаклар ҳақиқатга айланиб кетгандек бўлди гўё!

Бор-йўғи икки-уч йилда қурилган бетимсол обидалар жамланмаси, ростини айтсам, афсона-эртакларни ҳам лол қолдиргудек мафтункор ва салобатли эдики, бу ерга келганлар беихтиёр «Самарқанд энди чинакамига «Ер юзининг сайқали»га айланибди», дея эҳтиросга кўмилганларига сира ажабланмаса ҳам бўларди.

Жаҳон архитектураси ва муҳандислигининг ўхшаши йўқ услуб-у мақомлари асосида қурилган меҳмонхоналар, халқаро конгресс маркази, афсонавий «Боқий шаҳар», юксакларга интилаётган халқимизнинг орзу-умидлари тимсоли бўлмиш баланд минор, экоқишлоқ, ресторанлар, барлар, амфитеатр, мажлислар заллари, бассейнлар, фитнес заллари, сокин кўлда оҳиста чайқалиб турган кема…

Ўн-ўн беш кекса мажмуа ҳовлисида гурунглашиб турибмиз. Маросимнинг бошланишига ҳали бир муддат бор. Ҳамманинг юзида табассум, ҳая­жон; ҳамма қалбида тўлқинланиб ётган дарё-дарё таассуротларни бир-бирига айтгиси, айтиб-айтиб мақтангиси келади. Чўпонота тепалари оша эсаётган кечки нимсалқин шабада майсалар ва нав­ниҳол кўчатлар япроғини эркалайди, силайди. Тилларидан шукроналик тушмайдиган кап-катта кишиларнинг ёш боладек бир-бирига гап бермай тўлқинланишлари завқингни тоширади.

– Самарқандлик биродарлар! – хитоб қилади Тошкент шаҳар нуронийлар кенгаши раҳбари Рус­там Калонов. – «Боқий шаҳар» дарвозасига исириқми, кўзмунчоқми илиб қўймасангиз бўлмайди. Худдики, мамлакатимизнинг барча ҳудудлари шу ерда жамулжам бўлгандай. Бундай улуғ жой жаҳонда йўқ. Авайлаб-асраш зарур бу муқаддас масканни.

– Давлатимиз раҳбари юритаётган сиёсатнинг яна бир ютуғи бу! – тошкентлик меҳмоннинг ­фикрини қувватлайди жомбойлик «Меҳнат шуҳрати» ордени соҳибаси Гулнора Аҳмедова. – Кўз тегмасин, диёримиз ой сайин эмас, кун сайин, соат сайин ҳар жиҳатдан улғайиб боряпти.

– Бир йил аввал туманимизда бўлган киши, бугун уни танимайди, – шоша-пиша давом этади нарпайлик Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган пахтакор Зайнаб Ҳайдарова. – Чиройли уйлар, равон йўллар, мактаблар, боғчалар…

– Зўр мамнуният билан айтиш керакки, ушбу теран, фалсафий ғоя муаллифи, кошонанинг меъмори Президентимиз Шавкат Мирзиёев бўладилар, – дея изоҳлайди сенатор Фармон Тошев. – Президентимиз 2019 йилда мазкур марказни бунёд этиш ғоясини кўтариб чиққан эдилар. Шундан сўнг ишлар бошланиб кетди. Даставвал маҳаллий ва хорижлик мутахассислар ҳамкорлигида лойиҳа яратилди.

Қурилиш даврида ҳам давлатимиз раҳбари ҳар гал Самарқандга келганида бу ерда бўлиб, жараённи кузатди. Қурилиш йилнинг тўрт фаслида, тун-у кун, ҳатто, пандемия пайтида ҳам давом этди. Энди республика, Марказий Осиё ва халқаро анжуманларга, фестиваллар, байрамларга мезбон бўлади бу мўътабар маскан. Яна бир неча кундан сўнг ШҲТ саммити, ундан кейин Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар раҳбарларининг учрашуви, келгуси йилда Европа тикланиш ва тараққиёт банки бошқаруви Кенгашининг йиллик йиғилиши ҳамда Жаҳон туризм ташкилотининг Бош ассамблеяси ўтказилади. «Боқий шаҳар» юртимизда тинчлик, тотувлик, маданият, санъат, борингки, жамики эзгуликликларни намойиш этувчи мўътабар минбарга айланади.

– Биздаям ўзгаришлар зўр! – суҳбатга қўшилади Ургут тумани Нуронийлар кенгаши раиси Фармон Азизов. – Оддий игнадан тугмагача четдан олиб келган ургутликларимиз бугун минг хилдан зиёд саноат маҳсулотларини ишлаб чиқаришяпти! Жанубий Корея 20 йил ичида энг саноатлашган давлатга айланган экан. Биз кейинги беш-олти йилда ана шундай ютуқларни қўлга киритяпмиз…

Туғилиб ўсган, беғубор болалиги ўтган жойлар тилга олинганда бир қалқиб кетмайдиган юрак бўлмаса керак. Фармон ака Ургут деганида, пода ўтган чанг-тупроқ кўчалар, пахса деворли пастак уйлар томларида гуллаб ётган қизғалдоқлар кўз олдимдан ўтди; тоғлардан эниб келаётган ариқлардаги сувнинг сеҳрли жилдираши қулоғим остида нафис жаранглаб тургандай туюлди.

Яқинларгачаям қишлоғимиз билан туман маркази орасидаги 15-20 чақиримли тошлоқ йўл ёз бўйи чангиб-тўзиб ётарди. Бир туп қайрағочдан бўлак чайлаям учрамас, дайди шамоллар гир-теваракда қуриган шувоқларни коптокдек у ёқдан бу ёққа думалатиб юрарди.

Энди-чи? Кета-кетгунча иморат. Тўққиз, ўн икки қаватли уйлар, довруғи тоғлардан ошган Жаҳон бозори, коллеж, спорт майдончалари, Ургут иқтисодий зонасини ташкил этувчи саноат корхоналари…

2

Шу маҳал улуғвор мажмуага Ўзбекистон Респуб­ликаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев кириб келди. Давлат раҳбарининг сокин, салобатли қиёфасида ҳар доимгидек шиддат-шижоат аксланади. Шоҳона мажмуа – мажмуа муаллифига айрича қувонч бағишлагани сезилади.

Беихтиёр ўйлаб қоласан: одам қачон мана шундай фараҳбахш дамларни бошдан кечириши мумкин? Эзгу орзулари ушалиб, гуллаган ва мевалар туга бошлагандами? Ишингдан ўзинг, дўст-у биродарларинг, овулдош-элдошларинг мамнун бўлганида ёки сенга ишонч билдириб, умидвор нигоҳларини қадаб турган меҳнаткаш ва меҳрибон халқингнинг севинчларини кўрганингдами? Ким билсин, Амир Темир ҳазратлари Оқ саройни бино қилганида, Мирзо Улуғбек тарихий расадхонани ишга туширганда, Ялангтўшбий Баҳодирхон Шердорни, Бобурий шоҳ – Шоҳ Жаҳон Жамна дарёси бўйида Тожмаҳални қурганда балки ана шундай бахтиёр лаҳзаларга ҳамроҳ бўлгандир…

Президент нуронийлар билан саломлашиш жараёнидаёқ кўнглидаги қувонч-у армонларини ошкора баён қилиб берди:

– Вилоят ҳокими бўлган вақтимда қадам-бақадам кезиб чиққандим бу жойларни. Конигил дейиладиган бу манзил Самарқанднинг шундай биқинида, ҳавоси тоза, атрофи кенг, шаҳарми, қишлоқми – нима хоҳласанг, ўзинг истагандек қуришинг мумкин. Лекин у пайтларда имконимиз йўқ, қўлимиз калта эди. Шаҳар у ёқда турсин, битта мактаб… – Президент шундай деб илкис Гулнора Аҳмедовага юзланди. – Эсингиздами, мактабингизга шифер олиш қанчалар қийин бўлувди? Буларнинг мактаби энг чекка қиш­лоқда, эшакларга миниб борганмиз, – давом этди давлатимиз раҳбари. – Бордик. Кўрдик. Аҳвол йиғламоқдан баттар. Сомонсувоқ томдан чакка ўтиб кетган, синфхоналар зах…

– Менга ҳам жуда катта ёрдам бергансиз, – дея Президентнинг сўзларини илиб кетди Зайнаб Ҳайдарова. – Пахта даламизга келганингизда шалоғи чиққан тракторимни кўриб, ичингиз ачиб, сизга янгисини олиб берамиз, дедингиз. Лекин, рос­тини айтаман, сўзларингизга унча ишонмаганман ўшанда. Чунки бунақа ваъдалар бошқа раҳбарлар томонидан ҳам бир неча марта айтилувди-да. Уч кундан кейин даламизга қип-қизил, яп-янги трактор кириб келган.

– Эштурди, сиз телевизорда доим баланд овозларда гапирасиз? Сабаби борми?

Нурободнинг Жом қишлоғилик оқсоқол Эштурди Раҳимовнинг жавоби тил учида тайёр турган экан:

– Сиз теп-текис кўчалар қуриб берганингиздан кейин мен баланд гапирмай, ким гапирсин ҳурматли Шавкат Миромонович! – самимий жавоб даврада беғубор кулгига сабаб бўлди. – Ҳурматли Президент, Сизнинг топшириғингиз билан қарийб йигирма чақирим ўйдим-чуқур йўлимизга асфальт тўшалди. Ёш-у қари, етти ёшдан етмиш ёшгача – ҳамма дуода.

– Орқада қолган ҳар бир из – тарих. Эришганларимиз энди ўзимизнинг абадий мулкимиз бўлиб қолади, – деди Эштурди ака гапираётганда унга тикилиб сўзларини тинглаб турган Президент қаноатланиб ва мўъжазгина кулимсираб. – Қиладиган ишларимиз ҳали жуда кўп. Энг муҳими, тинчлик. Дунё симобдай қалқиб турганда ортиқча биргина ҳаракат, бошбошдоқлик, манманлик, кибр-у ҳаво тумани бугун бизга қимматга тушиши мумкин, буни ҳаммамиз кўриб, билиб турибмиз. Лекин қандай таҳликалар бўлмасин, халқимизни рози қилишимиз, Ватанимизни энг ривожланган мамлакатлар қаторига қўшишимиз зарур. Соҳибқирон бобомиз Амир Темур буюк давлатга асос солган эди. Даврлар ўтиб, Худо хоҳласа, мана, биз тағин жонажон ўзбек диёримизда қудратли давлат бунёд этяпмиз.

3

Театрга жойлашиб улгурмасимиздан давлат раҳбари шахдам одимлар билан минбарга чиқиб келди.

Очиқ осмон остидаги томошагоҳни бир зум сув қуйгандек жимлик қоплади, сўнг давлат раҳбарининг забардаст овози янгради:

«Ассалому алайкум, ҳурматли Самарқанд аҳли!

Муҳтарам меҳмонлар!

Бугун сиз, азизлар билан барчамиз учун қадрли бўлган Самарқанднинг янги қиёфасини белгилаб берадиган муҳташам маж­муа – «Буюк Ипак йўли» халқаро туризм марказининг тантанали очилиш маросимида учрашиб турганимдан хурсандман».

Президент 212 гектар майдонни эгаллаган туризм маркази тарихи, қурилиши, аҳамияти ҳақида сўзлаётганида, мажмуада кўрганларим: 8 та замонавий меҳмонхона, конгресс холл, гўзал мажлислар заллари, маданий, гастрономик, тиббий, ишбилармонлик, туризм объектлари, шарқона чойхоналар, савдо расталари, дам олиш даргоҳлари, сув ҳавзалари, 60 метр баландликка сув сачратувчи фаввора, минглаб манзарали дарахтлари шамолда солланиб турган зангор боғ, гулларга бурканган хиёбонлар кўз олдимда қайта жонланди.

Биргина «Samarkand Regency Amir Temur» меҳмонхонасининг ўзида 233 та хона мавжуд. 22 қаватдан иборат, беш юлдузли бу меҳмонхона жаҳоннинг етакчи меҳмонхоналари ассоциациясига киритилган Марказий Осиёдаги биринчи ва ягона меҳмонхона ҳисобланади. Конгресс маркази эса бир пайтнинг ўзида 3500 кишига хизмат кўрсатиш имкониятига эга.

Карвонсаройни айланган киши худди эртак-афсоналар оламига тушиб қолгандек сезади ўзини. Унда шарқона қадимий бозор, Ўзбекистоннинг барча вилоятларига хос ҳунармандлик устахоналари қурилган. Амалий санъат усталари, рассомлар, кулоллар, темирчилар, Самарқанд қоғозини тайёрловчилар, гилам тўқувчилар, заргар ва ипакчиларга ажратилган хоналарнинг барчаси керакли ускуналар билан жиҳозланган. Улар шу ерда сайёҳларга аждодларимиз томонидан неча-неча асрлар давомида мангу мерос сифатида сақлаб келинган ва бугунги кунда ҳам авлодларимиз давом эттираётган халқ амалий санъати дурдоналарини намойиш этадилар.

Тарих ва келажак, Ғарбу Шарқ чорраҳасидаги ғаройиб мўъжизага айлангувчи бу масканнинг яна бир ибратли жиҳати шундаки, у мамлакатнинг туризм салоҳияти юксалишида, хусусан, Самарқанд­­га келувчи сайёҳлар сонини келгуси йилларда 1,5 миллиондан ошириш, мамлакатимизга ташриф буюрувчилар сафини эса 2 миллиондан 9 миллионга кўпайтириш ҳамда соҳада меҳнат қилувчилар сонини 500 мингга етказишда муҳим бўғин вазифасини адо этади.

Азал-азалдан илм-у фан, маданият ва маърифат қўрғони саналган Самарқанднинг барча кўчаларида, маҳалла-гузарларида, туман ва қишлоқларида ҳам бугун ҳайратомуз ишлар амалга оширилмоқда.

Очиқ китоб – очиқ қалб шаклида, Мирзо Улуғбекнинг «Зижи Кўрагоний» асари муқоясида барпо этилган Самарқанд халқаро аэропорти тамомила бошқатдан қуриб, ишга туширилди. Бир кунда 70 та самолётга хизмат қиладиган тайёрагоҳ келажакда 120 та учоқни бемалол кутиб-кузатиб қўяверади.

Энди мана бу рақамларга эътибор берайлик: сўнгги йилларда 1083 километрга чўзилган «Олмаота – Бишкек – Тошкент – Шаҳрисабз – Термиз» магистрал автомобиль йўлида янги йўл ўтказгичлар қурилди. Шаҳарнинг бир қанча кўчалари кесишган нуқталарда ерости йўллари барпо этилди. «Қорасув» массивидаги 100 минг киши яшайдиган кўп қаватли уйларга, «Янги Ўзбекистон» массивидаги 1294 квартирали 36 та кўп қаватли иморатга аҳоли кўчиб кирди. Воҳада яна 4420 та хонадондан иборат 90 та кўп қаватли уй қад ростлаётир. Мактаб, мактабгача таълим ва олий ўқув юртлари соҳасида эса жорий йилнинг шу кунигача 193 та объект қурилди ва таъмирланди. «Обод қишлоқ» дастури доирасида 28 та қишлоқ ободонлаштирилди. Яна 32 та қишлоқ ва маҳаллалар аҳолиси учун 382,6 километр узунликда сув тармоқлари тортилиб, 185 километрлик йўллар асфальтланмоқда. Пастдарғомда ўтган йили иккита цемент заводи ишга туширилган эди. Ҳадемай кунига 500 тонна цемент ишлаб чиқарадиган яна бир завод фойдаланишга топширилади. Жомбойликлар интенсив боғлардан, ўрмон хўжалиги ходимлари эса олимлар билан ҳамкорликда фармацевтика саноати маҳсулотларидан катта-катта даромадлар олишмоқда.

Бунёдкорликлар баробарида кўплаб қадимий обидалар, мадрасаю масжидлар, хонақоҳу мақбаралар, минораю бошқа ноёб архитектура ёдгорликлари, жумладан, Регистон, Шоҳи Зинда, Амир Темур, Бибихоним, Хожа Дониёл, Руҳобод, Ҳазрати Хизр, Расадхона, Даҳбед, Нодир девонбеги, Хўжа Аҳрор Валий, Мотуридий мақбараси тарихий қиёфасига уйғун равишда қайта таъмирланди, ислом оламининг табаррук зиёратгоҳларидан бири бўлган мўътабар қадамжо – Имом Бухорий мажмуаси янгидан бунёд этилаётир.

Президент маърузасида «Боқий шаҳар» бинолари безакларида қадимий Афросиёб деворларида сақланиб қолган Сўғд давлати ҳукмдорининг Корея, Хитой, Ҳиндистон ва бошқа мамлакатлар элчиларини қабул қилиш маросими тас­вирларидан фойдаланилгани, хусусан, Афросиёб номи тилга олинганда, хаёллар мени яна олис-олисларга олиб кетди. Неча минг йиллар наридаги жангу жадаллар, учқур отларнинг жон ҳолатда кишнашлари, қиличбозу найзабозларнинг даҳшатли ҳайқириқлари қулоқларим остида эшитилгандек бўлди.

Ана, турк элининг бош Алпи, алпларнинг сардори Алп Эр Тўнга – Афросиёб. Турон давлатчилиги пойдеворига асос солган, давлат арбоби ва моҳир саркарда, йўлбарс каби кучли баҳодир Алп Эр Тўнгани биз узоқ йиллар бир эртак қаҳрамони – афсонавий шахс деб юрдик. Ваҳоланки, қомусий олим ва буюк мутафаккир Абу Райҳон Беруний, узоқ замонларда яшаб ўтган бобокалонларимиз Юсуф Хос Ҳожиб ва Маҳмуд Қошғарий ўз асарларида Алп Эр Тўнгани тарихий шахс сифатида тас­вирлаганлар. Афросиёб даврида Турон давлатининг ҳудудлари Ғарбда Қора денгиз соҳилларидан шарқда то Байкалгача, шимолда Урал дарёси ва Тайганинг қалин ўрмонларигача, жануби-шарқда Шимолий Хитой ва жануби-ғарбда Шарқий Эрон ҳудудларигача чўзилиб кетган эди.

Туронзаминдаги жамики туркий халқларни бир давлат қилиб бирлаштирган улуғ саркардани Эрон шоҳи Кайхусрав зиёфат пайтида майга заҳар қўшиб бериб ўлдиради. Алп Эр Тўнга ишонувчанлиги ва соддадиллиги учун душманларнинг макр-ҳийласи қурбони бўлади. Хоқоннинг ухлаб ётган лашкарбошилари ҳам тиғдан ўтказилади. Бу не куйбатки, соддалик, самимият ва ишонувчанлик турк элига туғма одат бўлган экан-да…

Мана шу гаплардан кейин неча юз йиллар ўтиб кетганига қарамай, буюк алп – Алп Эр Тўнга – Афросиёбни афсонавий қаҳрамон деган бўҳтонга ишонувчи олимларимиз ҳалигача бор…

Амфитеатрда Ўзбекистон Президентининг хитоби мағрур жаранглади:

– Азим Самарқандимиз, жонажон Ўзбекистонимиз дунё тургунча турсин!

Барча ютуқларимизнинг ижодкори ва бунёдкори бўлган танти ва меҳнаткаш халқимиз доимо омон бўлсин!.

Байрам тантаналари «Боқий шаҳар достони» деб аталгувчи мусиқали композиция билан давом этди.

Ватанимиз ялови бутун дунё узра ҳилпираб турганига 31 йил тўлиши арафасида Самарқанднинг «Буюк Ипак йўли» мажмуасидан таралган наволар тонгга довур баланд тоғлар оша олис-олисларда акс-садо бериб турди.

4

Самарқандлик бўлганим боис, мен мажмуа ўрни яқин-яқингача қандай кўринишда бўлганини яхши биламан. Тошлоқ жойда мана бундай афсонавий шаҳарнинг барпо этилиши Янги Ўзбекис­тон нималарга қодир эканини жаҳонга баралла ­айтди, кўрсатди. Президентимиз Шавкат ­Мирзиёевнинг меҳнати, тафаккури, ижодий изланишлари туфайли дунёга келган бу марказни, бадиий ташбеҳга ўраб айтадиган бўлсак, бир муҳташам боққа қиёслаш мумкин. Амир Темур замонидаги Самарқанд боғлари орадан салкам 600 йил ўтиб яна жамол кўрсата бошлади.

Ақл даҳосининг бус-бутун жамул-жами, самовий манзаралар, жавоҳиротлар маскани бўлмиш бу боғларда:

бўғзида армонлари тошдек қотиб қолган аждодларнинг азобли ҳайқириқлари;

буюк боболаримизнинг мозор тошларигача ўмариб кетган сур қароқчилар ортидан мунғайиб қараб қолган дарғазаб нигоҳлар;

минг-минг йиллик ашёларнинг сокин ва сирли суҳбатлари;

оқсоқолларнинг дуолари-ю, ёш авлоднинг ёрқин келажакка бўлган ишончли наъралари мужассам.

Бундай боғлар ҳамма вилоятларда бунёд этилади.

Шиғил-шиғил мевалари билан еру самони мафтун қилади ҳали бу боғлар.

Бу боғларнинг боғбони соҳибқирон бобомиз Амир Темур, Мирзо Улуғбек, Ялангтўшбий Баҳодирхон сингари Ватан тарихида, миллат қалбида абадий ардоқларга, мангу дуоларга кўмилади. Боғ-у боғбон ҳақида қасидаю достонлар битилади. Султония, Бағдод, Қоҳира, Шероз, Дамашқ дейилмиш нуроний Шарқнинг оқсоқол кентлари, аҳли олам қуллуқ бўлсинга келади. Бу боғлар шу қадар мумтозу кабирки, агар мўъжиза рўй бериб, Амир Темур ҳазратлари замонамизга келиб қолгудек бўлсалар, ҳеч шубҳасиз, ҳайрату ҳаяжон ила, тасанно, деган бўлар эдилар…

Янги Ўзбекистонимизнинг Учинчи Ренессанс сари ташлаган яна бир қадамининг ёрқин нишонаси, кўнгилларни ғурур, фахр-у ифтихор ҳаволарига тўлдиргувчи муҳташам боғлар абадий яшнаб, гуркирайверади!

Бир шеърда айтилганидек, бу боғлар ҳали бир боғлар бўлгайки…

Абдусаид КЎЧИМОВ,

Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган

ёшлар мураббийси

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бу боғлар, ҳали бир боғлар бўлгайки…