Божхоначиларнинг оилаларидан хабар олинди
Хотира ва қадрлаш куни юртимизда ўтганларни ёд этиш, уларнинг эзгу ишлари ва ёрқин хотирасига ҳурмат бажо келтириш куни сифатида кенг нишонланади.
Сана муносабати билан Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси ходимлари хизмат вазифасини бажариш чоғида вафот этган марҳум ҳамкасбларининг оила аъзоларидан хабар олди.

Кўп йиллар давомида божхона тизимида фидокорона хизмат қилган Ахилбек Кубейсинов, Қуўат Сапарбеков ҳамда Мадияр Содиқовнинг касбига садоқати, ҳалоллиги, меҳнатсеварлиги ва ватанпарварлиги чуқур эҳтиром билан эсга олинди. Улар божхона соҳасида самарали фаолият юритиб, ҳамкасблари ҳурматини қозонган инсонлар сифатида ёдда қолган.

Юрт тинчлиги ва халқ осойишталиги йўлида хизмат қилган инсонларнинг ёрқин хотираси қалбларда мангу яшайди.
Довуд Абибуллаев,ЎзА