Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси 2024 йилни юқори натижалар билан якунлади.

Хусусан, 2024 йил январь-ноябрь ойида Қорақалпоғистон Республикаси бўйича товарлар ташқи савдо айланмаси 642,6 миллион АҚШ долларини ташкил этди ва 2023 йилга нисбатан 62,2 миллион АҚШ долларига ёки 10,7 фоизга ошган. Шу жумладан, товарлар экспорти  295,5 миллион АҚШ долларини ва 2023 йилнинг шу даврига нисбатан 13,1 миллион АҚШ долларини ёки 4,6 фоизни ташкил этди.

Бу даврда Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси ТИФ ва МЭД постлари орқали экспорт қилинган товарларнинг асосий салмоғи пластмассадан ясалган буюмлар, фармацевтика, ип калава, кимё саноати, артемия цистаси, нефть ва нефть маҳсулотлари, ёғоч ва тахта, ундан ясалган маҳсулотлар, мева-сабзавот маҳсулотлари ва бошқа товарларга тўғри келади. Товарлар импорти 347,1 миллион АҚШ долларини ташкил этди.  

Қозоғистон Республикасидан олиб келинган буғдойни қайта ишлаб, юқори навли ун маҳсулотини халқимиз дастурхонига тортиқ қилаётган “Xojeli un mahsulotlari” масъулияти чекланган жамият суткасига 200 тонна ун маҳсулотини ишлаб чиқариш қувватига эга. Корхона томонидан жорий йил бошидан 1716 минг АҚШ доллари қийматидаги 9 минг 900 тонна буғдой маҳсулоти импорт қилинган бўлиб, 1991 минг АҚШ доллари қийматидаги 7 минг 684 тонна ун маҳсулотлари Афғонистон Республикасига экспорт қилинган.

“Божхона ҳудудида қайта ишлаш” божхона режими имкониятларидан  фойдаланишни бошлаган мазкур тадбиркорлик субъекти режимнинг самарадорлиги ва тежамкорлиги бўйича дастлабки ижобий натижаларга ҳам эришмоқда.

Таъкидлаш жоизки, “Божхона ҳудудида қайта ишлаш” божхона режимида тадбиркорлик субъектлари импорт қилинган буғдойнинг қайта ишланиб экспортга чиқарилаётган миқдорига божхона тўловларидан озод этилади.  Ҳозирда 74 нафар маҳаллий аҳолини доимий иш ўрни билан таъминлаган мазкур корхонага бу каби имтиёзлар келгусида иш ҳажмини кенгайтириб янги иш ўринларини очишга замин яратади.  

Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси ходимлари давлатимиз раҳбарининг Ўзбекистон халқига Янги йил табригини катта қувонч билан кутиб олди. Табрикдаги “Меҳнаткаш халқимизнинг фидокорона меҳнати, сиёсий-ижтимоий фаоллиги билан Янги Ўзбекистон ғояси реал воқеликка айланмоқда”, деган сўзлари ҳар бир божхоначини янгидан-янги марраларга ундайди.

Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Божхона: йил сарҳисоби ва вазифалар